Mening kasbim munozarasi

Ko'rishlar soni: 1388 Sana: 3-03-2014, 08:19

Педагогик амалиётнинг тарбиявий ишлар бўйича дастури “Менинг касбим” мавзусида мунозара ўтказишни кўзда тутади. Мунозарада қуйидаги саволлар мухокама қилинади: танланган касбнинг долзарблиги ва истиқболлари, педагогик фаолият билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар, ўқитувчи-тренер касбини эгаллаш-даги зарур бўлган қобилиятлар ва амалиётчиларнинг келгусида педагогик амалиётни ўтказишдаги таклифлари.

Дастурни юклаб олиш [226,21 Kb] (cкачиваний: 28)

 

“МЕНИНГ КАСБИМ” МАВЗУСИДАГИ МУНОЗАРА САВОЛЛАРИ

  1. Ўқитувчиларнинг касби қизиқарлими, нима деб ўйлайсиз?
  2. Ўқитувчи билан тренер иш фаолияти нима билан фарқ қилади?
  3. Педагогик амалиёт жараёнида ўқитувчи касбига сизни муносабатингиз ўзгардими?
  4. Педагог-тренер фаолияти мустақил ижод қилиши учун имконият яратадими?
  5. Педагогик фаолиятнинг қийинчиликлари нимадан иборат?
  6. Амалиёт даврида қандай қийинчиликлар билан тўқнашдингиз? Уларни бартараф этиш хақидаги фикрингиз?
  7. Педагогик амалиёт даврида қайси олган билимларингиз сизга ёрдам берди? Қандай қўшимча билимлар олиш зарурати бўлди?
  8. Ўқитувчи-мураббий касби учун зарур бўлган педагогик қобилиятларнинг асосий сифатларини кўрсатинг.
  9. Педагогик амалиёт ўтказишдаги таклифларингиз.